"Барселона" Дембелени сотишга тайёр

"Барселона" клуби раҳбарияти франциялик вингер Усмон Дембеленинг жамоадаги келажак тақдири борасида бир қарорга келди.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга қараганда агар каталонияликлар Дембеленинг трансфери борасида яхши таклиф олса, уни сотиб юборишлари мумкни.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Дембелени 2017 йил “Боруссия” Дортмунддан 105 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида жам 42та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!