"Барселона" Дембелени ярим нархига бўлса ҳам сотиб юбормоқчи
"Барселона" клуби ёзги трансферлар даврида ўзининг франциялик вингери Усмон Дембелени сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар 22 ёшли футболчинининг нархини 60 млн еврогача туширишган. Аммо, Дембеле сурункали тарзда жароҳат олишини инобатга олганда, ҳеч бир клуб уни бу нархга ҳам сотиб олмаслиги мумкин. Ҳозир ҳам у навбатдаги жароҳатидан даволанмоқда.
“Барселона” Усмонни 2017 йил “Боруссия” Дортмунддан 125 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган 3 йил мобайнида бор йўғи 74 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар