"Барселона" Дембеленинг қачон сафга қайтишини маълум қилди
Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Усмон Дембеле жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Берилган маълумотларга қараганда 21 ёшли французнинг сон мушаклари шикастланган. Шифокорларнинг айтишича унинг сафга қайтиши учун тахминан бир ой талаб этилади.
Эслатиб ўтиш лозимки, Дембеле кеча “Лион”га (5:1) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида жароҳат олган эди.
Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар