“Барселона” энди Усмон Дембеле билан шартнома узайтира олмайди

"Барселона" футболчиси Усмон Дембеле эркин агентга айланди.

1 июль куни вингернинг "Барселона" билан шартномаси расман якунига етди.

“Diario Sport” нашри хабарига кўра, каталонияликлар франциялик футболчи билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда, аммо ҳозирча томонлар бир тўхтамга келмаган.

Агар футболчи ва “Барса” янги битим бўйича келишиб олса, "кўк-анорранглилар" Дембелени шартнома узайтириш сифатида эмас, балки янги трансфер сифатида рўйхатдан ўтказиши керак бўлади. Бу эса бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Дембеле ўтган мавсумда “Барселона” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 13 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!