"Барселона" Фелишни 20 миллионга сотиб олмоқчи. Қандай қилиб?
Жоау Феликс "Барселона"да яна камида бир мавсум қолиши мумкин.
Ярим ҳимоячи "Атлетико"дан 2024 йилнинг ёзига қадар сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олинган.
"Diario Sport" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" мадридликлар талаб қиладиган 80 миллион евро эвазига португалияликни сотиб олишга қурби етмайди. Шу муносабат билан, Феликсни яна ижарага олиш ғояси пайдо бўлди. Бироқ сотиб олиш опцияси билан. Айни шу ҳолатда "Атлетико" сўралган суммани сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Раҳбариятнинг фикрича, янги келишув бўлган тақдирда улар Феликсни 20 миллион еврога сотиб олишлари мумкин.
Муқобил вариант - шартномага "Барселона"га унчалик керак бўлмаган, аммо "Атлетико"га ёқадиган футболчиларни киритиш.
Қайд этиш лозим, футболчининг ўзи "Атлетико"га қайтиш ниятида эмас.
Фикрлар