"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ПСЖ форварди Неймарнинг каталонияга қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

Мавсум бошида Каталония клуби Неймарни харид қилиш бўйича ПСЖ билан музокаралар ўтказган, бироқ томонлар келиша олмаган эди.

"Биз клуб президентига шартномамизни қайта кўриб чиқишни таклиф қилдик. Чунки молиявий фейр-плэй конун-қоидалари бузилишини билар эдик.

Шунинг учун бир мавсум учун маошларимизни пасайтиришни таклиф қилдик. Бу Неймар билан шартнома имзолаш учун яна бир йўл эди. Аввалига барчаси яхши фикрдек туюлди, аммо кейин бошқа муаммолар чиқди", - дейди Пике.