"Барселона" футболчиси Францияга кўчиб ўтиши мумкин
"Барселона"да ижара асосида тўп тепаётган Маркус Рэшфорд фаолиятини Лига 1 да давом эттириши мумкин.
"Fichajes" нашри берган хабарларга кўра, англиялик футболчининг хизматларига Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган Рэшфорд учун Париж клуби 50 миллион евродан воз кечишга тайёр эканини маълум қилган. Каталонияликлар эса вингерни 35 миллионга сотиб олиш ҳуқуқига эга. 28 ёшли футболчининг манкунянликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, Маркус жорий мавсумда барча турнирларда умумий 17 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар