"Барселона" футболчиси Мессини жамоага қайтишга чақирди

“Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухо ҳозирда Франциянинг ПСЖ” клубида ўйнаётган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини Каталония клубига қайтишга чақирди.

Жамоа футболчиси Алекс Бальде чемпионлик унвонини нишонлаш пайтида кийим алмаштириш хонасидан жонли эфирда трансляция қилди. Унда Араухо иштирок этди ва Лионелга юзланди: “Месси, кел”.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кеча сафарда “Эспаньол”ни мағлуб этди (4:2) ва муддатидан аввал Ла Лиганинг олтин медалларини қўлга киритди.

Месси “кўк-анорранглилар” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 35 ёшли аргентиналик футболчи 2005 йилдан 2021 йилгача асосий жамоада ўйнаган. Ҳужумчи сўнгги икки мавсумни ПСЖ сафида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!