"Барселона" Германия терма жамоаси футболчиларини текинга қўлга киритмоқчи

"Барселона" ўз таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. TodoFichajes порталининг хабар беришича, Германия терма жамоасининг икки топ футболчиси Каталония клубининг “радарида”. Булар - ҳимоячи Жонатан Та ва ярим ҳимоячи Жошуа Киммих.

“Кўк-анорранглилар” бу футболчиларни кейинги ёзда сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин. 28 ёшли Та ва 29 ёшли Киммихнинг «Байер» ва «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бундан келиб чиқадиган бўлса, "Барселона" ушбу футболчиларни эркин агент сифатида текинга қўлга киритиши мумкин.

Беш турдан сўнг "Барселона" Испания чемпионатида максимал - 15 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!