"Барселона" ҳамон Виллианни қўлга киритишга умид қилмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Виллианни ўз сафида кўрмоқчи.

Маълумотларга кўра лондонликлар 29 ёшли бразилиялик футболчини 56 млн евро эвазига “кўк-анор ранглилар”га сотишдан бош тортишганига қарамай, “Барса” раҳбарияти ҳамон бу борадаги умидини узмаяпти.

“Барселона” Виллианни жамоанинг бошқа бир бразилиялик футболчилари - Коутиньо ва Паулиньолар кўмагида кўндиришга ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виллианни шунингдек “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!