"Барселона" Карраско эвазига "Атлетико"га 20 млн евро ва ўз ҳужумчисини таклиф қилмоқда

"Барселона" ёзда “Атлетико” ярим ҳимоячиси Янник Карраскони сотиб олишни режалаштирмоқда.

ESPN хабарига кўра, каталонияликлар бельгиялик футболчи эвазига “Атлетико”га 15-20 миллион евро ҳамда нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайни беришга тайёр. “Кўк-анорранглилар” бу таклифни аллақачон Мадрид клубига юборган.

Айтиш керакки, “Барса” бундан аввалроқ Депайнинг трансферидан 3-4 миллион евро ишлаб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Ўз навбатида “Атлетико” Карраскони 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Карраско жорий мавсум Ла Лигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!