“Барселона” Мессидан бошқа мақсадда фойдаланиб қолмоқчи
“Барселона” раҳбарияти Лионель Мессини олиш орқали молиявий фойда кўришни режалаштирмоқда.
Каталонияликлар аргентиналик жаҳон чемпионини эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи. Мессига икки йиллик шартнома таклиф қилинади. Бу ҳақда таниқли журналист Фернандо Поло хабар тарқатди.
Агар “Барселона” мутасаддилари молиявий муаммоларни ҳал қилиб, Мессини олиб келиш имконини топса, кейинчалик моддий фойда топишни кўзламоқда. Клуб мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, Месси икки йил давомида 250-300 миллион евро фойда келтириши кутилмоқда.
Мессининг ПСЖ билан шартномаси 30 июнь куни тугайди. Парижликлар агентиналик юлдузни ўз сафида сақлаб қолмоқчи. Леонинг ўзи эса, Каталонияга қайтишни истаяпти.
Фикрлар