"Барселона" Мессига муҳим шарт қўйди
Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг қайтишига ишонмоқда, бироқ битта муаммо бор. Ижтимоий тармоқ инсайдери Адриан Санчеснинг сўзларига кўра, ҳозирда Каталония клубининг молиявий муаммолари трансфер амлалга ошишига тўсқинлик қилмоқда.
Журналистнинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти 35 ёшли аргентиналик футболчининг маошини сезиларли даражада камайтириш шарти билан қайтариши мумкин. Агар Месси "Барселона"нинг шартларига рози бўлса, трансфер катта эҳтимол билан амалга ошади.
Маълумот учун, Лео "кўк-анорранглилар" академиясининг битирувчиси ҳисобланади. 2021 йилнинг ёзида у клубни тарк этиб, ПСЖга ўтган эди. Парижликлар билан шартнома жорий мавсум охирида якунига этади.
Фикрлар