“Барселона” орзусидаги футболчи учун зўр ўйинчи бермоқчи эди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман ўз шогирдлари орасида “Ювентус” ярим ҳимоячиси  Деян Кулусевскини кўрмоқчи.

Туринликлар билан ўзаро дўстона алоқага эга бўлган каталонияликлар 21 ёшли футболчи ўрнига “Ювентус”га Усмон Дембелени олишни таклиф қиляпти.

Маълумотларга қарганда, “Ювентус” мутасаддилари бу рокировкани рад этган. Уларнинг бу қарорга келишига Дембеленинг жароҳатларга мойиллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Кулусевки ўтган мавсумда А Серияда жами 35 та учрашувда майдонга тушиб, еттита голда бевосита иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!