"Барселона" ўз таркибини "Валенсия" футболчилари билан кучайтирмоқчи

“Валенсия” клубининг икки футболчиси – Родриго (ҳужумчи) ва Даниэль Парехо (хавбек) “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Superdeporte нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли Парехони шахсан каталонияликлар устози Эрнесто Вальверде жамоада кўришни хоҳламоқда. Маълумотларга қараганда Вальверде раҳбариятдан ўтган ёз ҳам ушбу футболчини сотиб олишни сўраган.

Родриго эса “Валенсия” раҳбарияти билан келишувга эришган. Унга кўра агар унинг трансфери бўйича яхши таклиф билдирилса, “кўршапалаклар” уни қўйиб юборишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!