"Барселона" ўз юлдузини қўлдан чиқармоқчи эмас

"Барселона" франциялик вингер Усмон Дембелени жамоада олиб қолмоқчи.

Каталония клуби футболчи жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаб қолмасидан олдин у билан шартномани узайтириш илинжида. Раҳбарият 30 июнгача бу борадаги барча масалани ҳал қилмоқчи, дея хабар бермоқда "Diario Sport". Дембеленинг товон пули июль ойидан бошлаб 100 миллиондан 50 миллион еврогача туширилади.

"Барселона" учун Усмон билан шартномани узайтириш устувор вазифа ҳисобланади. Клуб уни жамоада олиб қолиш учун маош ва бонусларни оширишга ҳаракат қилади. Агар шундай бўлса, франциялик футболчи жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин.

Дембеленинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача давом этади.

Усмон якунига етган мавсумда Ла Лигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!