"Барселона": Ўзингга келмасанг, катта кўча!

“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья яна Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Diario Sport нашрининг хабар беришича, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти бразилиялик футболчи ўз имкониятлари даражасида тўп сурмаяпти ва кутилган самарани бермаяпти деб ҳисобламоқда. Шу сабабли агар Рафинья мавсум охирига қадар ўзини кўрсатмаса, каталонияликлар ёзги трансферлар даврида уни сотиб юборишлари мумкин.

Бразилия терма жамоаси аъзосига эса АПЛнинг икки гранди – “Челси” ва “Ньюкасл”дан жиддий қизиқишлар мавжуд. Бироқ Рафинья “Барса”дан кетишни хоҳламайди.

Рафинья жорий мавсум Испания Ла Лигасида жами 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!