Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа вингери Усмон Дембеле ва жамоанинг собиқ ҳужумчиси Неймарни ўзаро таққослади.

“Неймарнинг трансферидан келган маблағ эвазига биз Усмон Дембеле ва Филиппе Коутиньони сотиб олдик. Айни дамда Усмон Неймардан кучли. У нисбатан яхшироқ футболчи”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Неймарни 2017 йилнинг ёзида 222 млн евро эвазига ПСЖга сотиб юборган эди. Дембелени эса шу йили 105 млн евро эвазига “Боруссия” Дортмунддан сотиб олганди.