
“Барселона” президенти футболчилар олдига борди
“Барселона” олти нафар футболчидан бошқа қолган ўйинчиларни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди. Клуб президенти Хосеп Бартомеу клуб базасига борди.
Хабарларга қараганда, клуб раҳбари жамоа бош мураббийи Кике Сетьен ва футболчилар билан мулоқот қилган, уларнинг соғлиғига ва машғулотлар жараёни қандай кетаётганига қизиққан. Шунингдек, Бартомеу баскетболчилар жамоаси билан ҳам учрашган.
Бу клуб президентининг 13 мартдан бери жамоа базасига илк ташрифи бўлди.
“Барселона” футболчилари мавсумга тайёргарликни 8 майдан бошлаган. Ла Лига эса 8 июндан тикланади.
Муҳим хабар! “Барселона” таркибни бутунлай янгилайди. Фақат 6 футболчи сотилмайди
Месси — тўпурарлар қироли. Мбаппе уни тахтдан ағдармоқчи
“Барселона” бу йил Чемпионлар лигасини ютади
Расман! Ла Лигани бошлашга рухсат берилди
Фикрлар