"Барселона" қишда Алвесни қайтариб олишдан бош тортган


“Ювентус” ҳимоячиси Дани Алвес “Барселона” клубига қишги трансферлар мавсумида қайтаришга ҳаракат қилган, бироқ каталонияликлар буни рад қилишган.

Marca нашрининг тарқатган хабарига кўра, бразилиялик футболчининг агенти каталонияликларга ўнг қанот ҳимоячи қидираётган вақтда таклиф билан чиққан.

Манбада ёзилишича, “Барселона” раҳбарияти буни рад қилишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!