"Барселона" Рафиньядан норози

  • 18 апрель, 2023, 14:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Каталониянинг "Барселона" клуби "Лидс"дан 58 миллион евро эвазига харид қилинган Рафиньянинг хатти-ҳаракатидан норози. 

Журналист Фернандо Полонинг сўзларига кўра, "кўк-анорранглилар" бразилияликнинг ўйин вақтида доимий шикоят қилишидан чарчаган. Яқинда Диазнинг ўзи ҳар бир ўйинда асосий таркибда ўйнаш истаги борлигини маълум қилиб, клубдаги ўрнидан норози эканини таъкидлаганди. Қолаверса, “Барселона” Рафиняьнинг машғулотлардаги хатти-ҳаракатларидан қониқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли вингер ёзда испан грандини тарк этиш учун номзодлардан бири ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!