Ads
 
"Барселона" жамоасининг собиқ сардори Хави айни пайтда Англия чемпионатида порлаётган ҳужумчи Алексис Санчесни мақтади. Ҳар икки футболчи 2011-2014 йиллар давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган.
 
- Алексис Европанинг энг зўр ҳужумчиларидандир, - деди Хави. - "Барселона" юлдуз футболчилар кўп бўлгани учун Санчеснинг қадрига етишмаган. У бугун "Арсенал"нинг энг хавфли қуролига айланган. Мен унинг қарорни тез қабул қила олиш қобилияти ва меҳнатсеварлигини алоҳида ҳурмат қиламан.
 
Жорий мавсумда АПЛда 16 та учрашувда 12 та гол урган чилилик ҳужумчи "Барселона" таркибида уч йил давомида 88 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 38 та тўп киритган.