“Барселона”: Шу ўйинчига каттароқ пул бермасак бўлмайди!
“Барселона” раҳбарияти жамога юлдузи Усмон Дембелени ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Мавсум якунланиши билан эркин агентга айланадиган франциялик ҳужумкор футболчига ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар билан анчадан бери музокара ўтказиб келаётган Дембелени уларнинг таклифини қабул қилмаган эди. Футболчи бир мавсум учун 20 миллион евро маош сўраяпти.
Клуб раҳбарияти мутасаддиларига Усмонга берилган шартнома шартларини яхшилашни буюрди.
Дембеле бу мавсум 28 та учрашувда иккита гол уриб, жамоадошларига 11 та голли пас оширган.
Фикрлар