"Барселона" синдими?
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"нинг кучи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, кеча “матрасчилар” Ла Лигада “Альмерия”ни (2:1) мағлуб этиб, қаторасига олтинчи ғалабасини қўлга киритди, “кўк-анорранглилар” эса “Хетафе”ни мағлуб эта олмади (0:0). Аммо Хави Эрнандес шогирдлари 73 очко билан турнир жадвалида ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Улар «Реал» ва «Атлетико»дан мос равишда 11 ва 13 очко олдинда боришмоқда.
“Натижалар шуни кўрсатдики, бу мавсумда “Барселона” чемпионатда ҳаммадан устун, аммо ҳозир жамоада жароҳатлар кўп, сўнгги икки ўйинда дуранг қайд этилган. Бугунги ўйинимиз эса мени менга оптимистик руҳ бағишламоқда”, - деди Симеоне Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Ла Лиганинг навбатдаги турида "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади. Ушбу учрашув 23 апрель куни бўлиб ўтади.
Фикрлар