“Барселона” тарбиялаган ҳужумчи ўрнига Шомуродовни оламиз!

“Рома” раҳбарияти “Торино”нинг Элдор Шомуродов бўйича бир неча таклифини қабул қилмаганига қарамай, туринликлар ўзбек ҳужумчисини олиш ҳаракатини тўхтатмасликка қарор қилди.

Италия футболини ёритиб бораётган https://romapress.net, https://www.forzaroma.info, https://www.pagineromaniste.com каби бир неча манбаларнинг маълум қилишича, “Торино” Элдор Шомуродовни ҳозирги ҳужумчиси Антонио Санабрия ўрнига асосий форвард сифатида ўйнатмоқчи.

Парагвайлик Антонио Санабрия “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин Каталония клуби мураббийлар штаби унга асосий таркибда ўйнаш имконини бермаган. Санабрия 2014 йили Испанияни тарк этиб, “Сассуоло”дан қўним топди.

Фаолияти давомида “Рома”, “Спортинг Хихон”, “Женоа” “Бетис”  жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2021 йилнинг  бошида “Торино”га олиб келинди.

антонио-санабрия-torino-italy-апреля-из-fc-во-время-серии-матч-между-и-roma-216804906

Турин клуби раҳбариятини 26 ёшли ҳужумчининг тўпурарлик борасида сускаштликка йўл қўяётгани қониқтирмаяпти. Айниқса, ёзда жамоанинг етти йиллик асосий тўпурари Андреа Белотти кетганидан кейин Санабрияга катта умид боғланганди. Лекин парагвайлик форвард жорий мавсумда А Серия ва Италия кубогида 11 та учрашувда қатнашиб, атиги иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Tuttosport нашрининг ёзишича, Санабрия муҳитни ўзгартириш учун “Верона”га таклифини қабул қилиб, ўша жамоага кўчиб ўтишга қарор қилган. Турин клуби унинг ўрнига “Рома”да етарлича имконият берилмаётган Элдор Шомуродовни олишни мўлжалламоқда.

Италия матбуоти анчадан бери Элдор Шомуродовнинг ҳам “Торина”га ўтишга мойиллиги борлигини ёзяпти. Чунки ҳамюртимиз тобора захира ўйинчисига айланиб қолаётганини ўзи ҳам ҳис қилаётган бўлса керак.

Моуриньо марказий ҳужумчи сифатида доимо Тэмми Абрахам ва Андреа Белоттига ишонч билдириб келмоқда. Жамоа "Будё-Глимт” ҳужумчиси Ола Сольбаккенни трансфер қилгани ҳам Шомуродовнинг ўйин вақтига кескин таъсир қилади. Ўзи легионеримиз мавсум бошидан бери жуда кам – саккизта учрашувда жами 151 дақиқа майдонда ҳаракат қилди холос.

Шу боис, қишки трансферлар вақти кетишнинг айни пайтди. Аслида ўзбек ҳужумчисига оғиз солаётган клублар орасида энг кучлиси ҳам Турин клуби ҳисобланади.

Туринликлар Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринлар учун курашаётган бўлса, қолган даъвогарлар – “Сампдория”, “Кремонезе”, “Монца”, “Специя” мусобақа жадвалининг қуйи қисмидан жой олган.

d8b75747ad0e932a6836d9d60bd4516f

“Рома” туринликлар билан музокарани давом эттираётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Трансфер мутахассислари пойтахт клуби “Торино”нинг Шомуродов трансфери бўйича таклифини қабул қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Туринликлар ўзбек ҳужумчисини мавсум охиригача ижарага олиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини беришни сўраяпти. “Рома” спорт директори Тьягу Пинто эса барча харидорлардан 14-рақам эгасини 11-12 миллион еврога тўлиқ сотиб олишни талабни қиляпти.

Ўзбек легионери Европанинг яхши чемпионатларига лойиқ!

Тезкор: “Рома” кутилмаганда Шомуродов бўйича жиддий таклифни рад этди!

Ўзбек тўпурарини Польшада кутишяпти!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!