"Барселона" учун бир ўйиндаги иккинчи йўқотиш...
"Барселона" Ла Лиганинг 27-турида "Атлетик" меҳмони бўлди. Учрашувнинг биринчи таймининг ўзидаёқ клубнинг бир йўла икки футболчиси жиддий жароҳат олди.
Дастлаб, Френки де Йонг сафдан чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Педри ҳам оёғини қайириб олди. Футболчи захирага олинганидан кейин кўз ёшларини тия олмади.
Инсайдерлар Де Йонг ва Педрини ЧЛ нимчорак финали жавоб баҳсидан ўрин олган "Наполи"га қарши учрашувда майдонга туша олмасликларига ишонишмоқда.
Фикрлар