“Барселона” ва Дембеле музокараси натижаси маълум бўлди

“Барселона” мутасаддилари ҳужумкор футболчи Усмон Дембеле агентлари билан навбатдаги музокараларни ўтказди.

Таниқли испан журналисти Хосе Альвареснинг маълум қилишича, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Унинг айтишича, клуб вакиллари франциялик футболчига тўрт йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 8 миллион евродан маош таклиф қилган. Дембеле эса, икки йиллик битим ва каттароқ маош сўраяпти.

Усмон Дембеле каталонияликлар сафига “Боруссия”дан 140 миллион евро эвазига трансфер қилинган. 24 ёшли ҳужумкор футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнь куни якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!