"Барселона" ва ПСЖ ўзаро футболчи алмаштириши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖдаги собиқ ҳужумчиси Неймарни яна ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда RAC1 хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 27 ёшли бразилиялик футболчи эвазига ўзаро футболчи алмаштиришни таклиф қилишмоқчи. Аниқроғи, улар Неймар эвазига ўзларининг франциялик вингери Усмон Дембелени беришга тайёр.
Бироқ, ПСЖ ҳозирча ушбу келишувга қизиқиш билдирмаяпти. Аммо, Неймар “Барселона”га қайтиш истагини билдирса бу масала кўриб чиқилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпиони Неймарни 2017 йил 222 млн евро эвазига айнан “Барселона”дан сотиб олган эди.
Фикрлар