"Барселона" Хавига аниқ таклиф билан чиқди

  • 11 января, 2020, 15:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа бошқарувида Хавини кўришни хоҳламоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар аллақачон 39 ёшли мутахассисга бу борада таклиф билан чиқишган.

Юқоридаги манбаага кўра Хавига 2 та вариант таклиф қилинган – “Барселона” бошқарувини ҳозир ёки мавсум якунлангач қабул қилиб олиш. Ҳар иккала ҳолатда ҳам “кўк-анор ранглилар” ўзининг собиқ юлдузи билан 2022 йилга қадар шартнома имзолашади.

Маълумот учун, Хави “Барселона” сафида 1998-2015 йилларда тўп сурган. У ҳозирда Қатарнинг “Ал-Садд” клубини бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг амалдаги бош мураббийи Эрнесто Вальверде мавсум якунлангач жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию