“Барселона” яна бир трансферни амалга оширишга яқин турибди
"Челси" ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта ёзда "Барселона"га ўтиши мумкин. “Evening Standard” нашри хабарига кўра, испаниялик футболчи Каталония клуби билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олган.
Маълумотларга кўра, футболчининг йиллик маоши солиқларни ҳисобга олмаганда 13 миллион еврони ташкил қилади.
"Барса" айни дамда "Челси" билан трансфер суммаси борасида музокара олиб бормоқда. Лондонликлар футболчи учун 7 миллион фунт талаб қилмоқда.
Ҳимоячининг “Челси” билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар амал қилади. 32 ёшли испаниялик ўтган мавсумда Лондон клубининг барча мусобақалар доирасидаги 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланган.
Фикрлар