“Барселона” юлдузидан жамоадан кетишни сўради!

“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг тез орада Каталониядан кетиши керак бўлади.

Клуб мутасаддилари футболчининг трансфери бўйича “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришиб бўлгани айтилмоқда.

Нидерландиялик юлдуз эса бир неча бор манчестерликлар сафига ўтишга қарши эканини таъкидлаган. Шунга қарамай, каталонияликлар ўз футболчиси трансферидан мўмай даромад ишлаб олиш учун “Манчестер Юнайтед” таклифини қабул қилди.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Барселона” раҳбарияти Френки Де Йонгдан жамоадан кетишни сўраган. Бу ўйинчининг маоши катталиги жамоага бошқа ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини бермаяпти.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг учун Френки де Йонг муҳим фигура ҳисобланади. Нидерландиялик мутахассис ўзи билан “Аякс”да ишлаган футболчини атрофида манчестерликларнинг янги таркибини шакллантиришга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!