"Барселона"га Италияда ўйнаётган бразилиялик футболчи керак

"Лацио" ҳимоячиси Луис Фелипе мавсумлар оралиғида Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда TMW нашри мухбири Марко Контерио хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчи “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кирган. Каталонияликлар раҳбарияти уни жамоа ҳимоя чизиғини кучайтира оладиган футболчи сифатида кўрмоқда. 

Луис Фелипе жорий мавсум "Лацио" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

“Барселона” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. “Лацио” А Серияда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!