"Барселона"га рақобатчи пайдо бўлди

"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

"Corriere dello Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, унга "Интер"дан қизиқиш бор. Миланликлар қишки трансфер ойнаси вақтида франциялик футболчини олиб келишга ҳаракат қилган, аммо мюнхенликлар бунга рад жавобини берган.

Аввалроқ, Бенжаминга "Барселона"дан жиддий қизиқиш борлиги хабар қилинганди. "Бавария" Португалия терма жамоаси аъзоси Жоау Канселуни ўз таркибига қўшиб олганидан кейин Паварнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Клуб Бенжамин учун 30 миллион евро сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!