“Барселона”нинг “Бавария”га қарши “яширин қуроли” бор
Чемпионлар лигасининг чорак финали ўйинидан олдин “Барселона”нинг истеъдодли ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле сафга қайтди.
23 ёшли франциялик футболчи оғир жароҳат туфайли ўтган йилнинг ноябридан бери майдондан ташқарида юрган эди.
- Мен Усмон сафга қайтиб, муҳим учрашувга тайёр эканидан хурсандман. У бир неча дақиқа ўйнай олади. Ана шу дақиқа мобайнида Усмон ғалабани бизга олиб беришига ишонамиз, - деди бош мураббий Кике Сетьен.
Фикрлар