"Барселона"нинг собиқ футболчиси қуйи дивизион жамоаси билан шартнома имзолади

Камерунлик ярим ҳимоячи Вильфрид Каптум нуфузи жиҳатидан Испанияда иккинчи ўринда турадиган Сегунда етакчиларидан бири “Лас-Пальмас”га кўчиб ўтди. Бу ҳақда "сариқ-кўклар"нинг расмий сайти хабар бермоқда.

27 ёшли камерунлик футболчи 2008 йилдан 2017 йилгача Каталониянинг "Барселона" клуби тизимида бўлган. 2015 йилдан 2017 йилгача "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибида ўйнаган. Унинг сўнгги иш жойи эса АҚШнинг “Нью-Инглэнд Революшн” клуби бўлди.

Каптум ва "Лас-Пальмас" ўртасидаги шартнома жорий мавсум охирига қадар имзоланган. Агар футболчининг ўйинлари маъқул келса, раҳбарият ушбу келишувни яна икки мавсумга узайтириш ҳуқуқига эга.

Айтиш керакки, Сегунданинг жорий мавсумида "Лас-Пальмас" Ла Лигага тўғридан-тўғри чиқиш учун фаол кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!