Бартомеу: Месси кетолмайди!
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу жамоа етакчиси Лионель Месси билан бўлган воқеаларга изоҳ берди.
Хабарингиз бор, Месси жамоадан кетишни истаган, Бартомеу узаро келишув асосида шартномани бекор қилиш бўйича музокара қилишдан бош тортиб, трансфер учун 700 миллион евро талаба қилган эди. Энди клуб раҳбари нега бундай қилганига изоҳ бермоқда.
- Мен Месси билан конфликтга боришни истамайман. У жамоа сардори ва етакчиси. Майдонда нималарга қодир эканини ҳамма кўрган. Жамоа унга муҳтож бўлиб турганида мен унинг шундоқ кетиб қолишга йўл қўймайман. Мессининг борлиги – муваффақият калити, - деди Жозеп Бартомеу.
Шунингдек, журналистлар Бартомеудан Мессининг кетишига рухсат бериши ҳақидаги ваъдасини бажармагани тўғрисидан ҳам савол берди. Бунга жавобан, Бартомеу Месси билан бошқа тортишмаслигини ва бу каби масалалар ички тартибда ҳал этилишини айтди.
Фикрлар