“Бавария” 2 миллионлик футболчи учун 30 миллион тўлайди

  • 26 май, 2020, 09:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” бразилиялик ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Шахтёр” сафида ўйнаётган бразилиялик Додони олиб келиш бўйича “кончилар” раҳбарияти билан музокарага киришган.

Tecno

Мюнхенликлар 21 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилди. Лекин Украина клуби футболчисининг истеъдодини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

“Шахтёр” Додони 2018 йилнинг январь ойида “Коритиба” жамоасидан 2 миллион евро ҳисобига олиб келганди. Жорий мавсумда бразилиялик ҳимоячи 24 та ўйинда бир жуфт гол уриб, жамоадошларини тўртта голли пас билан таъминлади.

Футболчининг хотинига қурол нега керак?

“Реал”га сиғмаган футболчи Англияга кетади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!