"Бавария" АПЛдан ҳужумчи топди

"Астон Вилла" фуболчиси Олли Уоткинс мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумкин. У гранд жамоага ўтишни истамоқда. "Mirror" нашри хабар беришича, "Бавария" ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. 

Мюнхенликларнинг асосий мақсади - ёзда топ ҳужумчи сотиб олиш. Клуб Уоткинсдан ташқари, Харри Кейн трансферига ҳам қизиқмоқда.

27 ёшли футболчи учун мавсу ажойиб тарзда ўтмоқда. У "Астон Вилла" таркибида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!