"Бавария"га "Барса" футболчиси керак
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
24 ёшли француз ҳали каталонияликлар билан шартнома имзолаганича йўқ. У ёзда "Барса"ни текинга тарк этиши кутилмоқда.
L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, Кингсли Коман мюнхен клубини тарк этса, Дембеле унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Усмон ушбу мавсум умумий 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар