"Бавария"га кетган Хамеснинг рақамида энди Модрич ўйнайди

Ёзги трансферлар даврида “Реал”га келиб қўшилган янги футболчилар янги мавсумда қайси рақамларда тўп суриши маълум бўлди.

Унга кўра ҳимоячи Тео Эрнандес 15-рақамда, ярим ҳимоячи Маркос Льоренте 18-рақамда ва яна бир ярим ҳимоячи Даниель Себальос эса 24-рақамда майдонда ҳаракат қилишадиган бўлишди.

Бундан ташқари шу пайтгача 19-рақамда ўйнаб келган Лука Модрич колумбиялик жамоадоши Хамес Родригес “Бавария”га ўтганидан сўнг, ундан бўшаб қолган 10-рақамни ўзлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!