"Бавария"га қарши баҳс олдидан "Байер"нинг муҳим футболчиси сафдан чиқди

CHERY AUTO

"Байер"нинг асосий футболчиларидан бири Флориан Вирц тўпиғидан жароҳат олиб, бир неча ҳафтага сафдан чиқди.

Жамоанинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Бундеслиганинг 25-тур доирасида "Вердер"га қарши ўйиннинг 52-дақиқасида жароҳатланди. Рақиб жамоа футболчиси Митчелл Вайзер яккама-якка курашда унинг ўнг оёғига зарба берди.

Tecno

Тўқнашувдан сўнг Вирц ўрнидан тура олмади ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда ярим ҳимоячи Германия чемпионатидаги 25 та ўйинда 9 та гол уриб, 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию