“Бавария”га янги эрани бошлайдиган супер футболчи келмоқда
Германияда кучли қаршилик кўрсатадиган рақобатчиси қолмаган “Бавария” жаҳон футболида ҳам етакчилик қилмоқчи.
Клуб фахрий президенти Ули Хёнесс янги эрани бошлаб берадиган футболчилар ҳақида маълумот берди.
- Нойер билан шартномани узайтирдик. Алаба ва Алькантара билан келишувга эришишга яқинмиз. Таркибимизда Киммих, Зюле ва Левандовски бор. Айни пайтда Коман ва Гнабрини олиб қолишимиз керак. Агар уларнинг қаторига Лерой Саненинг қўшилишини инобатга олсак, қудратли жамоа шаклланади, - деди Ули Хённес.
Мюнхенликлар “Манчестер Сити”дан Сане олиш бўйича бир йилдан бери музокараларни давом эттирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам “Бавария”да ўйнашни истамоқда. Ўтган йили трансфер амалга ошишига жуда яқин келганди. Лекин Саненинг кутилмаган жароҳати трансферни тўхтатиб қўйди.
Энди тобора пишиб келаётган трансфер бу йил амалга ошиши кутилмоқда.
Фикрлар