Беларусь чемпионати. Шаҳзод Убайдуллаев жамоасига фойда келтирди (видео)

Бугун Беларусь Олий лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Шаҳзод Убайдуллаев фаолият олиб борадиган "Шахтёр" жамоаси бу тур сафарда "Энергетик-БГУ" клубига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Убайдуллаев учрашувни асосий таркибда бошлади. Айнан унга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб белиланган пенальтини жамоа сардори Юрий Кендиш голга айлантирди. Ҳамюртимиз мазкур баҳсда 56 дақиқа ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!