Белинда Бенчич мусобақани ғалаба билан бошлади
Ads

Швейцариялик теннисчи Белинда Бенчич Пекин шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда тайьванлик Се Су-Вейга қарши кортга чиқди. 

Мусобақанинг биринчи даврасидан ўрин эгаллаган ушбу баҳсда Белинда рақибини 7:5, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "China Open"нинг навбатдаги босқичида Бенчич, чехиялик Барбора Стрикова, ёки америкалик Винус Уильямсга қарши кортга чиқади.

Минбар

Барча блоглар