Bellator президенти Емельяненко ва UFC собиқ чемпиони ўртасидаги жангни ташкиллаштирмоқчи

  • 29 декабрь, 2019, 14:22
  • 0
  • MMA

Bellatorнинг оғир вазн тоифасида жанг қилувчи Фёдор Емельяненконинг навбатдаги рақиби UFCнинг собиқ чемпиони Жош Барнетт бўлиши мумкин. Бу ҳақида Bellator президенти Скотт Кокер хабар бермоқда.

"Фёдорнинг навбатдаги рақибими? Барнетт жароҳат олган. Аммо мен ушбу икки спортчи ўртасидаги жангни ташкил этишни истардим!

Агарда, Фёдор ва Жош бунга тайёр бўлишса, амалга оширамиз," - деди Кокер.

Эслатиб ўтамиз, барнетт ўзининг сўнгги жангини 2016 йилнинг сентябрида ўтказган. Унга кўра, Андрей Oрловски устидан ғалабага эришганди.

Шу қаторда, Барнетт Bellator 235 доирасида Ронни Маркесга қарши октагонга кўтарилиши керак эди, бироқ жароҳати туфайли ушбу жанг бўлиб ўтмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!