Беллингем бир кун келиб "Реал Мадрид" сардори бўлади
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Жуд Беллингем ҳақида ўз фикрларини айтди.
20 ёшли хавбек Испанияга кўчиб ўтганидан бери дебют мавсумини ажойиб бошлади, тўққизта ўйинда саккизта гол ва 3та голли узатмани амалга оширди. Англиялик футболчи Чемпионлар лигасида "Наполи"га қарши баҳсда ғалаба голини киритди (3:2).
"Беллингем ажойиб футболчи эканлигини ҳамма билади, лекин у қандай буюк шахс эканлигини ҳам таъкидлаш керак. Жуд ажойиб йигит, ажойиб жамоадош, жуда савияли. Ўйлайманки, у бир кун келиб "Реал Мадрид" сардори бўлади ва бу учун керак бўлган ҳамма нарса унда бор", - дея уругвайликнинг сўзларини келтиради "Madrid Zone".
Фикрлар