Беллингемнинг нархи “учди”!
Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Испания чемпионати футболчиларининг трансфер суммасини янгилади.
Нархи кескин кўтарилган футболчи “Реал” етакчисига айланган Жуд Беллингем бўлди. Англиялик ўйинчининг трансфер суммаси 30 миллион еврога ошган ва айни пайтда 180 миллион еврони ташкил қиляпти.
Жуд Беллингем бу кўрсаткич бўйича дунёнинг энг қиммат ўйинчилари – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандга тенглашиб олди.
Испания чемпионатида нархи энг кўп ошган футболчилар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:
- Жуд Беллингем («Реал», € 180 (+30) млн);
- Самуэль Омородион («Алавес», € 20 (+14) млн);
- Артём Довбик («Жирона», € 20 (+13) млн);
- Такефуса Кубо («Реал Сосьедад», € 60 (+10) млн);
- Ламин Ямал («Барселона», € 60 (+10) млн);
- Микель Оярсабаль («Реал Сосьедад», € 50 (+10) млн);
- Нико Уильямс («Атлетик», € 50 (+10) млн);
- Брайс Мендес(«Реал Сосьедад», € 40 (+10) млн);
- Савио («Жирона», € 30 (+10) млн);
- Янхель Клементе Эррера («Жирона», € 20 (+10) млн).
Фикрлар