Беллингемнинг “нозик нуқтаси” борми?

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансферлар вақтида “Боруссия”дан трансфер қилинган Жуд Беллингемнинг нозик томонлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

- Ҳозиргача унинг камчиликлари кўрингани йўқ. У янада ўсиши шарт эмас, бунақа юқори савияда ўйнаётганда энг муҳим жиҳат барқарорликни сақлаб қолишдир.

Айнан мана шу хусусият буюк футболчиларни бошқалардан ажратиб туради.

Ҳозирча, Жуд буни уддалаяпти. Шунингдек, унинг тўп билан ва тўпсиз ишлаш маҳоратини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Беллингемнинг жисмоний тайёргарлиги юқори даражада, аслида унинг характеристикасидаги ўйинчиларда шундай ҳам бўлиши керак, - деди Карло Анчелотти.

Жуд Беллингем “Реал”га кўчиб ўтганидан кейин жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва тўпурарига айланди. Мадридликларнинг бугунги кундаги ғалабалари кўп жиҳатдан 20 ёшли англиялик ўйинчининг ҳаракатларига боғлиқдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!