Бенедикт Хёведес Германиянинг ҳозирги кундаги энг иқтидорли 3 та футболчиси кимлигини айтди

Айни дамда фаолиятини Москванинг “Локомотив” клубида давом эттираётган ҳимоячи Бенедикт Хёведес ҳозирги кунда германиялик энг иқтидорли 3 та футболчи кимлигини айтди.

“Лерой Сане аллақачон катта юлдуз. Серж Гнабри ва Никлас Зюлле ҳам жуда иқтидорли. Улар дунёнинг энг зўр ҳимоячиларига айланишлари мумкин”, - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, Хёведес 2011-2017 йилларда Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 44 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришган.