Бенитес
Ads

«Ньюкасл» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес Англия премьер-лигасининг бугун бўлиб ўтадиган «Манчестер Юнайтед»га қарши 12-тур баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизнинг ушбу ўйиндаги мақсадимиз 3 очко ишлаш. Олдимизда жуда кучли рақибга қарши оғир ўйин кутиб турганини биламиз. МЮ кўп гол ўтказмайди. Уч очко олишимиз учун эса биз фақат ҳужум қилишимиз ва гол уришимиз лозим. Албатта, биз ўйиннинг бошидан то охиригача ҳужум қилишни истаймиз, аммо бу мантиқан имконсиз. Шунинг учун биз ўзимиз учун тўғри ўйин тактикасини танлаб, яхши ҳимояланишимиз ва қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ньюкасл” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.